Семинарда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази, Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази раҳбарлари ҳамда ҳудудий ССМлар ўлчов воситалари устидан давлат метрологик текшируви бўлимлари, синов лабораторияси, маҳсулотларни сертификатлаштириш бўлими бошлиқлари ва маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси вакиллари, вилоятнинг мутасадди ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

“Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари – республика иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни ва роли, фаолиятга янгича ёндошув ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган мазкур семинарда Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилиб, ҳудудлардаги бу борада янгича ёндашув ва муаммолар муҳокама этилди.

 

Сўзга чиқувчиларнинг маърузаларида кўтарилган масалалар асосида иштирокчилар томонидан бугунги кунда соҳада мавжуд бўлган қатор муаммолар айтиб ўтилди ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар билдирилди.

Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директор ўринбосари Ж.Пўлатов “Хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан ҳамда тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш устувор мақсадимиз бўлиши керак, фаолиятга янгича ёндошув ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар шу асосида белгиланади”, дея таъкидлади.