Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази ташаббуси билан Тошкент вилояти Зангиота туманида маиший ўлчов воситаларини қиёслашдан ўтказишга мўлжалланган шаҳобча фаолияти йўлга қўйилди.
Ташкил этилган шахобча нафақат туман аҳолисига балки қўшни туманда яшовчи аҳоли хонадонларида фойдаланилаётган маиший газ, сув ва электр энергияси ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш имконини беради.