“Ўзстандарт” агентлигига жаноб Е Чен раҳбарлигидаги Хитой Халқ Республикасининг Нанкинг вилояти ҳокимлиги хузуридаги маҳсулот сифати назорати департаменти, Нанкинг қозонлар ва катта босимдаги цилиндрлар инспекцияси институти делегацияси аъзолари ташриф буюрди.
Хитой Халқ Республикасининг соҳа йўналишидаги ташкилотлари билан маҳсулот сифати ва хавфсизлик кўрсатгичларини аниқлашда қўшма синов лабораторияларини ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳаларида салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш юзасидан хамкорликни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш учун яқиндан халкаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга эришилмоқда.
Учрашувда халқаро стандартларга мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари, электрмагнит ўтказувчанлик, автотранспортга унинг двигатели сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлашини таъминлайдиган махсус ускуна (газ балон)ларни синови бўйича лабораториялар ташкил этиш, сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, Агентлик ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти билан биргаликда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.