Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2016 йил 1 июндаги 315-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи 2016 йил 27 июнда 480-3-сон билан рўйхатга олинди.
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш тартиби»га киритилган ўзгартиришлар чоп этилган кундан 3 ой ўтгач амалга киритилади - 2016 йил 5 октябрдан.
Ахборот хизмати