Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази ташаббуси билан шаҳар Божхона пости ва Декларантлик хизмати ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли Қарори ижросини амалга ошириш тўғрисида амалий семинар ташкил этилди.
Давра суҳбати тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда Қарорда белгиланган имтиёзлар ва уларни амалга ошириш механизмлари, ишлаш тартиби ҳамда маҳсулотларни экспорт ва импорт қилишда сертификатлаштириш тартиб тамойиллари муҳокама қилинди.