Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” томонидан вилоятнинг экспортёр ҳамда экспорт потентциалига эга корхоналарга стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология, ёрлиқлаш ҳамда қадоқлаш бўйича амалий ёрдам бериб келмоқда
Бюронинг кўмагида Мирзаобод туманида жойлашган “Деҳқонобод асл анори” корхонаси маҳсулотларини Қозоғистон ва Тожикистон давлатларига экспорти йўлга қўйилди.
Корхонада “GLOBAL G.A.P” стандарти жорий этиб, анор ва анор шарбатларини Франция, Япония ва Белгия давлатларига экспорт қилиш режалаштирилмоқда.