“Ўзстандарт” агентлигининг навбатдаги сайёр учрашуви Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтди.

Дастлаб, Қибрай туманида жойлашган “Интер-Роҳат” ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди. Шундан сўнг, Чирчиқ шаҳридаги Эркин иқтисодий ҳудудда жойлашган бошқа корхоналар ва уларнинг раҳбарлари билан очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришда стандарт талаблари ҳамда сифат тизимларининг жорий этилиши ва сертификатлаштириш соҳаларида мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

 

Сайёр учрашувида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мустафоев ва Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази директори Д.Атабековлар қатнашиб, ишлаб чиқариш корхоналари вакилларининг саволларига жавоб бердилар.