Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” ходимлари ҳудудлардаги экспортёр корхоналарга мавжуд муаммо ва масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Жумладан, Термиз туманида жойлашган экспортёр корхона “Глобал Агро экспорт Агрофирма”да мавжуд ўлчаш воситаларини даврий метрологик қиёсловдан ўтказилишида амалий ёрдам берилди.

 

Жорий йилнинг март ойида ушбу корхона томонидан етиштирилган 30 тонна кўкат маҳсулоти Белоруссия давлатига экспорт қилинди. Ушбу маҳсулотларни меъёрий ҳужжат асосида ёрлиқланиши, қадоқланиши, сертификатлаштириш ишларида, шунингдек уларни сақланиши юзасидан тавсиялар берилди.