Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳудудларда жойлашган корхоналарга амалий ёрдам бериб келмоқда.
Навбатдаги учрашув Қўшработ туманида жойлашган “MADAD AGRO TOMORQA XIZMATI” корхонасида ташкил этилди. Ушбу корхона 250 гектар майдонда узум етиштирада ҳамда қўшимча 300 гектардан ортиқ майдонга узум кўчатлари экилган.
Бюро ходимларининг кўмагида корхона томонидан қуритилган узум маҳсулотлари халқаро талаблар бўйича саралаш ва қадоқлаш йўлга қўйилди. Корхона жорий йил март ойида 46 минг долларлик маҳсулотни Хитой давлатига экспортини амалга оширди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари ҳудуддаги “Sam Mining Group” корхонасида ҳам бўлиб, унинг раҳбариятига халқаро талаблар бўйича маҳсулот тайёрлаш юзасидан тавсиялар берилди. Ушбу корхона яқин кунларда Қозоғистон давлатидаги ҳамкорлар билан тоғ жинсларидан мармар плита маҳсулотини экспортни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришган бўлиб, ишлаб чиқарган маҳсулотини экспортга йўналтириш арафасида.