“Ўзстандарт” агентлигининг  катта мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги Ҳайъат йиғилишида агентликнинг бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий ва таркибий  ташкилотларининг  раҳбарлари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишини “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Қурбонов кириш сўзи билан очиб, ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасида 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган Ҳукумат йиғилишида кўтарилган масалалар, ва бевосита стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимида амалга ошириб келинаётган  вазифаларнинг  ижросига  батафсил  тўхтилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, агентлик тизимидаги барча корхона ва ташкилотларнинг 2016 йилнинг  биринчи ярим йиллик якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан жорий йилнинг ярим йил давомида амалга оширилган ишлари ва келгусидаги режалари кўриб чиқилди.

Булардан ташқари, “Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 24 майдаги навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши баёнига асосан агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини бажарилиши каби масалаларнинг ижроси тингланди.

Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Ахборот хизмати