Жорий йилнинг 27 март куни “Ўзстандарт” агентлиги биносида Буюк Британиянинг Pearson Education Limited экспертлари Лин Виллиамс ва Олвен Линтерн билан манфаатли ва дўстона учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда таълим соҳасининг Давлат таълим стандартлари, халқаро стандартлар, кадрлар тайёрлаш, кадрлар заҳирасини шакллантириш, мутахасисларнинг билим ва малака кўникмаларини оширишда халқаро тажрибалардан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, хорижий таълим стандартлари тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни юртимизнинг таълим тизимига тадбиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Меҳмонларга “Ўзстандарт” агентлигининг фаолияти, соҳалар кесимида олиб борилаётган ишлари юзасидан маълумот тақдим этилди. Учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларини аниқ мақсадларга қаратилган амалий тадбирлар билан кенгайтиришга келишиб олинди.