Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ходимларининг ташаббуси билан миллий маҳсулотимиз бўлган “Қўқон ҳолваси” эндиликда жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга бўлди.

Риштон туманида фаолият кўрсатаётган  “Мирзаахмедов Анваржон Каримович”номли корхонаси томонидан ГОСТ 30058-95 асосида тайёрланаётган ҳолва  қандолат маҳсулотларини Қирғизистон давлатига экпорт қилиш юзасидан Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросига қилинган мурожаат  ўрганиб чиқилди.

Қирғизистон давлатига экспорт қилиш жараёнида  харидор томонидан талаб қилинаётган  мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш юзасидан  марказнинг сертификатлаштириш  идораси мутахассислари ва бюро ходими ҳамда  тадбиркор билан ҳамкорликда керакли ҳужжатлар тўплами жамланди ҳамда,  бир кунлик муддатда маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

Натижада  Қирғизистон давлати билан    200  минг долларлик шартнома тузилди ва  экспорт жараёни амалга оширилди.