“Етакчи Экспертлар хизмати” (SES) халқаро ташкилоти вакили Фредрих Нотдурфт “Global G.A.P” халқаро стандарти талабларини жорий этиш юзасидан Фарғона вилоятида бўлди.
Ташриф давомида масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудда жойлашган “Водил Агро Бизнес” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган ёнғоқзор ва ўрик боғи ҳамда малина майдонларига бориб, жараёнлар ўрганилди.
Фредрих Нотдурфт мазкур боғлар “Global G.A.P” ҳалқаро стандарти талабларига жавоб бериши ва ортиқча оворагарчиликсиз осонлик билан стандартни жорий этиш имкониятига эга эканигини таъкидлади.
Шунингдек, амалиётчилар Фарғона туманларида жойлашган “Luffa agro fayz” деҳқон хўжалигида, “Дурдона” фермер хўжалигида ҳамда “Agro service Asia”, “Agro sifat logistik” маъсулияти чекланган жамиятларида ҳам бўлдилар.