“Ўзстандарт” агентлиги Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси Қорақалпоғистон ва Хоразм синов ва сертификатлаштириш марказларида менежмент тизимларини сертификатлаштириш жараёнлари юзасидан ўрганиш ўтказди.
Ҳудудларда жойлашган “Panaev Farмs”, “Shumanay Roots”, “Nursultan Alyona”, “Lanex Trakt”, “Murotbek Mebel”, “Ханка биллур салт”, “Сплеш”, “Urganch yog’-moy” корхоналарининг раҳбарлари ва масъул ходимларига стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартлар асосида менежмент тизимлари жорий этиш ва лаборатория бўйича мавжуд бўлган масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.