Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар бўлими ҳамда Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан синов ишлари олиб борилади.
Навбатдаги синов натижаларига кўра, Андижон шаҳрида жойлашган “Zilol sut lux” ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган полимер идишларга қадоқланган “Nice Milk” ва “Zilol sut” номли сут маҳсулотлари таркибидаги ёғнинг масса улуши белгиланган меъёр талабларига жавоб бермади.
“Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларимизни маҳсулот харид қилаётганларида, унинг сифатига эътиборли бўлишларини тавсия этади!