Наманган синов ва сертификатлаштириш марказининг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш” бюроси томонидан Тўрақўрғон туманида жойлашган “Sardor Bahrom ZOO” фермер хўжалигида ишлаб чиқарилаётган 60 000 kg. музлатилган товуқ гўшти маҳсулотларига мувофиқлик сертификати олишида яқиндан ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, корхонани ГОСТ 21784-76 давлатлараро стандарти билан таъминлаш, технологик йўриқнома ишлаб чиқиш, маҳсулотларга ёрлиқлар тайёрлаш, мавжуд ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Натижада фермер хўжалиги томонидан Тожикистон Республикаси, Хўжанд вилоятидаги “Орзуи Карвон” МЧЖ билан йиллик умумий қиймати 342,0 минг АҚШ доллар миқдоридаги экспорт шартномаси имзоланиб маҳсулотларни Тожикистон Республикасига экспорт қилишга эришилди.