Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ҳудуддаги ишлаб чиқарувчи корхоналарга мавжуд муаммо ва масаларни ҳал этиш юзасидан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Жумладан, “Roison Home White Goods” қўшма корхонаси электротехника маҳсулотларини Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига, “Juita Gulshana” масъулияти чекланган жамияти тикув машиналари, тўқимачилик маҳсулотларини Россия давлатига экспорт қилишда ҳамда меъёрий хужжатлар билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатди.