Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синовдан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун Япониянинг Кофу ва Коминэ шаҳарларидаги Yokogawa Electric Corporation компаниясининг ишлаб чиқариш лабораторияларида ишчи ташриф билан бўлди.
Шуни таъкидлаш керакки, давлат текширувининг ушбу тури мажбурий тартиб бўлиб, унинг воситасида ишлаб чиқарувчи ўлчов воситаси ушбу текширувдан ўтганлигини, метрология қонун ҳужжатларининг қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда тайёрланганлигини кафолатлаши мумкин. Турини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган синовдан муваффақиятли ўтган маҳсулотга тегишли белги берилади ва у давлат реестрига киритилади.
Ташриф доирасида Япония Миллий Метрология Институти (NMIJ) раҳбарияти, лаборатория мудирлари ва ходимлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Мунозаралар натижасида, Япония Миллий Метрология Институти ва Ўзбекистон миллий метрология институти ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш масалалари келишиб олинди.