Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабораторияси томонидан ички истеъмол бозорларимиз ҳамда истеъмолчиларимизнинг манфаатларини ҳимоялаш юзасидан озиқ-овқат маҳсулотларининг синови тизимли равишда олиб борилади.
Яқинда вилоятнинг Тўрақўрғон туманида жойлашган “ISTIQLOL” фермер хўжалигида ишлаб чиқарилган қадоқланган олма повидлоси ГОСТ 6929-88 стандарти талабига мувофиқ келмади. Натижада, сертификатлаштириш юзасидан мурожаат рад этилди ҳамда маҳсулотни қайта ишлаш тавсия қилинди.