Республика синов ва сертификатлаштириш маркази халқаро ҳамкорлик доирасида ўз лабораторияларини ривожлантириш мақсадида Латвиянинг BIOR илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан институтнинг эксперти Вадим Барткевич жорий йилнинг 4-11 март кунлари Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Чирчиқ, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Андижон синов ва сертификатлаштириш марказларида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабораторияларининг бугунги кундаги ҳолати ва келгусидаги имкониятлари билан яқиндан танишди.
Эксперт томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси юзасидан тайёрланган тақдимот материаллари агентлик ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарларига намойиш этилди.