“Ўзстандарт” агентлиги ва Германия Федератив Республикасининг Етакчи экспертлар фонди (SES) ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
SES эксперти Фредрих Нотдурфт жорий йилнинг 12 мартдан 1 апрелгача Республикамизнинг Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги фермер хўжаликларида бўлиб, “GLOBAL G.A.P” стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнес кооперациясини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришга бўлган замонавий талабларни ўрнатиш, мутахасислар тайёрлаш бўйича семинар-тренинглар ўтказади.