Сирдарё синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан Гулистон ҳамда Оқолтин туманларида “Global G.A.P” стандартини жорий этиш бўйича ҳудудларда чорвачилик, балиқчилик ва мева-сабзавот етиштирувчи ва қайта ишловчи фермер хўжалик ва экспортёр корхона раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарларда вилоят ҳокимлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Фермер деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари кенгаши, вилоят савдо-саноат палатасининг вакиллари иштирок этиб, мавзу юзасидан ҳамкорлик ишлари белгилаб олинди.