Сахий табиат аёлларимизга барча неъматларини берган. Гўзаллик, ҳаё, ибо, латофат, садоқат каби сифатлар хотин-қизларимизга янада чирой бағишлаб туради.
Аёл нафақат гўзаллик тимсоли, балки жамиятимизнинг турли соҳаларида эркаклар билан елкадош бўлиб юртимиз ривожига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
8-март байрами муносабати билан “Ўзстандарт” агентлигида ҳам бир гуруҳ хотин-қизларга байрам совғалари топширилди. Мазкур учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти аёлларнинг байрамлари билан табриклаб уларнинг келгусидаги ишларига омадлар тиладилар.