“Ўзстандарт” агентлиги медиатурни Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этди. Медиатурда “Ўзбекистон 24” телерадиоканали, “Инсон ва қонун” газетаси ва “Pv.uz” сайти мухбирлари иштирок этишди.

 

Иштирокчилар тадбир давомида Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази билан ҳамкорликда ишлаётган “Ангрен шакар” заводи ҳамда “UNGECONN” қўшма корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

 

Учрашув сўнггида Марказ директори Е.Кулманбетов журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

 

 

 

Манба: "Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати