Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мамлакатимизда "2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, кичик бизнес соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан экспорт ҳажмларини ошириш, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхона, ташкилот ва кичик бизнес субъектларида бошкарувнинг замонавий услубларини жорий этиш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини оширишда сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 2016йилнинг 29 июн куни Хоразм вилоят Ҳокимлигида вилоят ҳалқ хўжалиги, саноат ва кичик бизнес субъектларида “Сифат ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида семинар-йиғилиш ўтказилиб, унда 1 июлидан 1 августигача “Сифат ойлиги” деб эълон қилинди.
Ахборот хизмати