“Ўзстандарт” агентлиги GLOBAL G.A.P, Германия халқаро ҳамкорлик (GIZ) лойиҳаси, UNDP “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси билан хамкорликда “GLOBAL G.A.P стандартларини жорий этиш афзалликлари” мавзусидаги Миллий техника ишчи гурухининг I йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда GLOBAL G.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Европа минтақаси координатори Э.Страздина раҳбарлигида ушбу гурухга аъзо 18 та вазирлик ва идораларнинг 25 та экспертлари иштирок этмоқда.

Мазкур ўқув семинар ўз ишини Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳам давом эттиради.

Манба: "Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати