“Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео орқали аниқлашнинг автоматлаштирилган тизими” инвестициявий лойиҳани амалга ошириш доирасида “Ўзстандарт” агентлиги Германиянинг ATLAS International AG ва JENOPTIK Robot GmbH компаниялари билан  манфаатли келишуви бўлиб ўтди.

Учрашувда фото-видео фиксация қилиш тизимларининг техника ва ускуналарини стандарт талабларига мувофиқлигини текширувдан ўтказиш лабораториясини ташкил этиш бўйича шартнома лойиҳаси кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини бажариш мақсадида 2019 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ва ATLAS International AG компанияси ўртасида имзоланган “Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланган.

Манба: "Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати