Самарқанд синов ва сертификатлаштириш марказида ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ҳамда марказ ходимлари учун очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирнинг асосий мавзуси Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4059 қарорда белгиланган вазифалар ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Учрашувда Агентлик Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Кадрлар бўлими бошлиғи Б.Иноғомов, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази бош мутахассиси Н.Мухитовлар иштирок этдилар.

Тадбиркорлар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Манба: "Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати