Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли қарорида белгиланганидек, “Ўзстандарт” агентлиги қуйи ташкилотлари фаолият ва самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан коррупцион омилларни олдини олиш чоралари ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари ҳамда тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Агентлик Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Кадрлар бўлими раҳбари Б.Иноғомов, РССМ бош мутахассиси Н.Мухитов, Марказ директори А.Мухторовлар иштирок этиб, қарорнинг мазмун моҳияти, тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар бердилар.