“Ўзстандарт” агентлиги бош директор ўринбосари Ж.Шукуров бошчилигидаги Агентлик вакиллари Tурк стандартлари институти (TSE) бош котиби ўринбосари Етхам Кая билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрда “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли қарорига мувофиқ “Ўзстандарт” агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш ва хорижий тажрибалардан кенг фойдаланиш мақсадида хориж давлатлар билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масаласи ва Агентлик ҳамда Tурк стандартлари институти (TSE) ўртасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.