2019 йил 5 февралдан 7 февралгача Германия Федератив Республикасининг Брауншвейг шаҳрида Давлат метрология муассасаларининг Евро-осиё ҳамкорлиги (КООМЕТ) доирасида Германия Федератив физика-техника институти (PTB) томонидан ташкил қилинган “ISO/IEC 17025 халқаро стандарти янги версиясининг янгиланган талабларини ММИ/МИ сифат менежменти тизимига жорий этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон миллий метрология институти бош мутахассиси Марат Юнусов иштирок этди.
Семинарда PTB тренерлари гуруҳи ISO/IEC 17025 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” халқаро стандартининг версиялари ўртасидаги асосий фарқларни таъкидлади. Миллий метрология институтлари ва КООМЕТ иштирокчи-давлатларининг тайинланган институтлари вакиллари фикр алмашиб, стандартнинг янги версиясини жорий этиш бўйича ўз фикрларини билдирди.