Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 1 июндаги “Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан жорий йилнинг 12-14 июлъ кунлари пойтахтимизнинг “Ўзэкспомарказ”да халоқаро ярмарка ўз ишини бошлади.
Биринчи бор ташкил этилаётган мева-сабзавот ярмаркаси мамлакатимизда экологик тоза, истеъмоллик даражаси бўйича тенги йўқ поиз-сабзавот, мева ва узум маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш имкониятларини хориждаги экспорт-импорт ва савдо компанияларига кўрсатиш ва уларни юртимизга жалб этиш имкониятларини беради.
Мазкур халқаро ярмарка ишида “Ўзстандарт” агентлиги ҳам фаол қатнашиб, жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларида стандартлаштириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва метрология йўналишлари бўйича зарур маълумотларни бермоқдалар.
Ахборот хизмати