Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази вакиллари “Sulton tex group” ва “Юксак Қашқадарё” корхоналарида бўлдилар. Мазкур учрашувлар жараёнида марказ мутахассислари томонидан Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4059-сонли қарорининг мазмун моҳияти, тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, суҳбат давомида кластер асосида ишни ташкил этиш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш, корхонада ишлаб чиқарилаётган хом ашёлардан экспортга тайёр маҳсулот сифатида чиқариш, корхона лабораториясини аккредитацияга тайёрлаш, хорижий инвестициялар, қўшимча иш ўринларини яратиш, ички ва ташқи бозорда истеъмолчилар учун хавфсиз, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотларнинг ортиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.