Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4059 қарорига мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ташкилотлар, корхоналарда самарадорликни баҳолаш натижалари, шу жумладан  коррупцион омилларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ахборотларни тизимли ёритиб бориш белгиланган.


Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Аэропорт” маҳсулотларини сертификатлаштириш идорасида ташкиллаштирилган семинарда “Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, РССМ бош мутахассиси Н.Мухитов ва Олмазор тумани прокурорининг ёрдамчиси Н.Ғофуров иштирок этиб, ходимларга жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тадбиркорларга яқиндан кўмаклашиш мамлакатимиз тараққиётини белгиловчи муҳим омиллардан бири эканлиги таъкидланди.


Семинарда давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Тизим бўлимларида тарбиявий, профилактик ишларни кучайтириш, ходимларнинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган вазифалар белгиланди.