Жорий йилнинг 8 июль куни “Ўзстандарт” агентлиги томонидан агентликнинг СМСИТИ, ҳудудий СМБлари, “Республика ССМ” ДКси ва унинг ҳудудий ССМлар ҳамда “Ахборот маълумот маркази” ДКлари ходимларига техник регламентларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва уларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўтказиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиблари шунингдек, ноқонуний текширув ва коррупцияни олдини олиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Ушбу ўқув семинарида “Ўзстандарт” агентлигининг Стандартлаштириш, давлат назоратини мувофиқлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи Ҳ. Қосимов, бошқарма бош мутахассислари Р. Хуснуллин ва А. Рахматов ҳамда юристконсульт Р. Шароповлар иштирок этиб ўзларининг тушунтиришларини бердилар.
Мазкур ўқув семинари якунида ўтилган мавзулар юзасидан агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.
Ахборот хизмати