BIPM (Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси) ва TUBITAK UME (Туркия миллий метрология институти) ҳамкорлигида метрология йўналишида ёш мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш лойиҳасида Ўзбекистон Миллий Метрология институти ходими Жавоҳир Носиров қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Навбатдаги лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳисобланиб, унда одатдагидек 10 та давлатдан 10 нафар мутахассис иштирок этади. Ж.Носировнинг тақдим этган лойиҳаси “Калибрлаш хизматларини ривожлантириш. Масса бирлиги миллий эталонини тадқиқот қилиш” деб номланади. Унда масса кичкина ҳажм ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича илмий ва амалий ўрганилади. Кўзланган мақсад эса Республикамизда масса бирлиги миллий эталонидан ишончли метрологик кузатувчанликни таъминлашга эришишдир.