Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4059-сонли қарори ва 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлиги ёрдамида Америка Қўшма Штатларининг DAI Global LLC, USAID Agricultural Value Chain ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик “GIZ” лойиҳаси билан биргаликда “Organic” ва “GLOBAL G.A.P” халқаро стандартларининг асосий талаблари ва устуворликлари  тўғрисида амалий  семинар-тренинг  ўтказилди.

Семинар давомида иштирокчиларга Америка Қўшма Штатларининг DAI Global LLC, USAID Agricultural Value Chain лойиҳаси экспертлари томонидан “Organic” ва “GLOBAL G.A.P” халқаро стандартларининг асосий талаблари ва унинг афзалликлари юзасидан тақдимотлар асосида яқиндан таништирилди ва амалиётга тадбиқ қилиш масалалари бўйича тавсиялар  берилди.