Жорий йилнинг 26 январь куни “Ўзстандарт” агентлигида Хитой Халқ Республикасининг Нанкинг политехника институти вице-президенти жаноб Чжан Сяоцзюнь рахбалигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, биотехнологиялар соҳасидаги стандартлаштириш ва кимё маҳсулотлари синови, Агентлик ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти билан биргаликда илмий кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, анжуманда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Ўзбекистон-Хитой савдо уюшмаси вакиллари ҳам фаол қатнашди.