Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4059-сонли қарорида тадбиркорлар учун яратилган имтиёзларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.


Унда хорижий инвестициялар, қўшимча иш ўринлари, ички ва ташқи бозорда истеъмолчилар учун хавфсиз, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотларнинг ортиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.