“Ўзстандарт” агентлигининг бир гуруҳ ходимлари жорий йилнинг 18-21 январ кунлари Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси билан биргаликда Жакарта шаҳрида Туризмни ривожлантриш давлат қўмитаси, ва Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси мақомини олган Гунадарма Университети ректори Маргиантихоним, Индонезия Миллий Стандартлаштириш ташкилоти (ИМСТ) ва Индонезия Уламолар Кенгашининг Ҳалол сертификатлаштириш агентлиги вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилди.
Мазкур учрашувларда Индонезия Миллий Стандартлаштириш ташкилоти бош директори профессор, доктор Бамбанг Прасетя ўзининг дил сўзларини қуйдагича билдирди:
“Ҳозирги кунда Ўзбекистон Индонезия учун анъанавий бозор эмас, бироқ келажакда бизнинг ишбилармонлар учун бу давлат бозори истиқболга эгадир. “Ўзстандарт” агентлиги билан Халқаро стандартлаштириш ташкилотида стандартларни ишлаб чиқиш масаларида ҳамкорлик олиб бормоқдамиз. Зиёрат туризми соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш кўплаб Индонезияликлар учун қулайлик яратади.
Юртингизни бой маънавий меъроси ва қадимий шаҳарларингиз ҳамиша бизни ўзига мафтун этади. Ўзбекистон биз учун Индонезияни Ўрта Осиё билан боғловчи ўзига хос дўстона кўприги бўлади"