Қарорнинг 1-бандига асосан Халқаро лабораторияларини аккредитация қилиш (ILAC) ва халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, ноозиқ-овқат хом ашё, материал ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, бугунги кунга қадар 27 тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб келинган, 96 турдаги маҳсулотлар (қишлоқ хўжалик техникаси, метал маҳсулотлари ва бошқалар) мажбурий мувофиқлик сертификатларидан озод этилди.

Айрим турдаги маҳсулотларга сертификатлаштириш жараёнида номувофиқ 6 (олти) турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яъни (кўк чой, макарон маҳсулотлари, музлатилган товуқ гўшти) қарииб 700,0 миллион сўмлик маҳсулотлар ёрлиқланиш ва сақланиш бўйича номувофиқ деб топилди.