Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан вилоятнинг Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор, Хива шаҳри ва Хива туманларида Президентимизнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросига  бағишланган  семинар  тренинглар ташкил этилди.

Учрашувларда вилоят божхона бошқармаси ва туманлардаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва вакиллари, ҳамда туман ҳокимлигининг масъуллари ҳам  қатнашдилар.