Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги “Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2539-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан ўтказилган йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 12-16 июл кунлари “Ўзекспомарказ”да Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан ташкил этилаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштирок этиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизим таркибига кирувчи корхоналар томонидан қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Барча ҳудудий марказлар ва бошқармалар томонидан фаолиятга оид мингга яқин буклетлар тайёрланди, “Ўзекспомарказ”нинг кўргазмалар залида “Ўзстандарт” агентлиги учун ажратилган жойларда фаолиятга оид стендлар тайёрланиб ўрнатилди ва ушбу кўргазмада қатнашиш учун масъул малакали ходимлар ажратилди.
Стандартлаштириш, метрология, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, ишлаб чиқарувчи корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш каби хизматлар юзасидан тўлиқ маълумотга эга бўлиш истагидаги барчани 12-16 июл кунлари “Ўзекспомарказ”даги Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига таклиф этамиз.
Ахборот хизмати