Республикамиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг халқаро меъёр талабларига жавоб бериши, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва дунё бозорларига экспорт қилиш шу билан бир қаторда унинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси қошидаги “Физик-кимёвий” синов лабораторияси “TURKАК” халқаро аккредитация идораси томонидан халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди.
Эндиликда мазкур лабораторияда барча турдаги мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги ва зиравор маҳсулотларни синаш бўйича 7-та халқаро синов усуллари жорий этиладиган бўлди.
-
ISO 750 - Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш-Титрлаш кислотасини аниқлаш
-
ISO 1842 - Мева ва сабзавотлар –рНни аниқлаш
-
ISO 2173 - Мева ва сабзавот маҳсулотлари-эрувчан қаттиқ моддаларини аниқлаш
-
ISO 763 - Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш -тузли кислотада эримайдиган кулни аниқлаш
-
ISO 927 - Зироатлар ва зироварлар-Бегона модда ва аралашмаларни аниқлаш
-
ISO 928- Зироатлар ва зироварлар - Умумий кулни аниқлаш
-
ISO 930 - Зироатлар ва зироварлар-Соляний кислотада эримайдиган кулни аниқлаш.