2018 йилнинг 12 декабрдаги Президент қарорида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхона ва ташкилотларида кўрсатиладиган хизматлар даражасини ошириш мақсадида, қуйи ташкилотлар фаолиятини баҳолаш амалиётини жорий этиш ҳамда самарадорликни баҳолаш натижалари ва улар юзасидан, жумладан коррупцион омилларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ахборотларни тизимли ёритиб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Республика синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан Андижон синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этилган навбатдаги семинарда, ҳудудий марказлар томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган хизмат турлари ва иқтисодиётимизни барқарор ривожланишида мазкур қарорнинг аҳамияти хусусида сўз борди.
Учрашувда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мустафоев, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов ҳамда Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ва ҳудудий марказларнинг лаборатория мудирлари ва вилоят божхона бошқармасининг ходимлари иштирок этди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, техника ва технологик ускуналарни, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни, шунингдек ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат товарларни мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилди, – дейди Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Илёс Қосимов. – Инвестиция лойиҳалари асосида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнидаги сарф харажатлар ҳамда оворагарчиликларга чек қўйилди. Бу билан республикамизда қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларида ишга туширилиб, иқтисодиётимизга хизмат қилиши ва маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошишига замин яратади.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.