“Ўзстандарт” агентлигида GLOBALG.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё минтақаси координатори  Эдита Страдзе, Германия халқаро ҳамкорлик  жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги  лойиҳа координатори  Гўзал Қаҳҳорова ва “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ўртасида онлайн видеоконференция  ташкил этилди.

            Видеоконферецияда республикамиз экспорт салоҳиятини ошириш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг тўлақонли ривожида  техник тўсиқларни бартараф этишда GLOBAL G.A.P стандартининг ўрни, шунингдек маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилишнинг комплекс тизимлари, Миллий техника ишчи гуруҳини турли мутасадди вазирликлар иштирокида ташкил этиш, аккредитланган синов лабораториялар фаолияти ва уларни синов ишлари халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда  кадрлар тайёрлаш масалалари  кенг муҳокама этилди.

2019 йилда  GLOBAL G.A.P ташкилоти, Германия халқаро ҳамкорлик  жамияти (GIZ), “EсoCert”  сертификатлаштириш идораси, хорижий ташкилотлари ва Агентлик экспертлари иштирокида “GLOBALG.A.P-Media-Event” ташкил этилиши белгиланди.

Навбатдаги онлайн видеоконференцияда стандартни жорий этишга қизиқиш билдирган фермерлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи экспортёр корхоналар иштирок этишлари кўзда тутилган.