27-29 июнда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссиясини (БМТ ЕИК) қуруқ ва қуритилган меваларга стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг 63-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Германия, Қирғизистон, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Франция, Ҳалқаро савдо марказининг мутахассислари, шунингдек “Ўзстандарт” агентлигининг вакили қатнашдилар.

Ишчи гуруҳ томонидан хондон писта ёнғоқлар, қуритилган ўрик, узум, анжир, хурмога БМТ ЕИК стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича лойиҳалар тайёрланди. Ёнғоқ мағизларининг колориметрик шкаласи ва ёнғоққа БМТ ЕИК стандартларини қўллаш бўйича тушунтириш рисоласи келишилди.

Ўтказилган йиғилишнинг материаллари (баённома, ҳисобот ва тавсиялар), тайёрланган лойиҳалар, шунингдек қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига БМТ ЕИК нинг стандартлари www.unece.org/index.php?id=41417#/ электрон манзилда жойлаштирилган.

БМТ ЕИК стандартларини кўриб чиқиш ва уларни қўллаш масалалари бўйича Сиз “Ўзстандарт” агентлигининг “Ахборот-маълумот маркази” ДК га мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш.,Фаробий кўч., 333А, тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.

Ахборот хизмати