Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли Қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида 50% кўп миқдорда давлат улуши бўлмаган тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом-ашё, материал ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилиниши белгиланган.

Шу муносабат билан ILAC ва IAF ташкилотларининг тўлақонли аъзолари рўйхати билан агентликнинг расмий веб-сайтининг “Халқаро ва минтақавий ташкилотлар” саҳифаси орқали ҳамда қуйидаги ҳаволалар орқали танишинингиз мумкин: