Ҳурматли юртдошлар, газ ҳолатида ва бошқа ёқилғи турларида ишловчи қурилма ва аппаратларни харид қилишда, сотувчилардан мувофиқлик сертификатларини талаб қилишни унутманг ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган қурилма ва аппаратларни харид қилманг!
Газ ҳолатида ва бошқа ёқилги турларида ишловчи қурилма ва аппаратлар Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган маҳсулотлар турлари қаторига киритилган.
Хусусан, газда ҳолатида ишловчи қурилмалар (сув иситиш қозонлари, овқат тайёрлаш учун печлар, иситиш тизими қозонлари ва бошқ.) бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 30 октябрдаги 880-сон билан тасдиқланган “Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги” тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ ишлаб чиқарилиши белгиланган.
Ушбу техник регламент овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун мўлжалланган газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи қурилмалар ва уларни таркибий компонентларига тааллуқли ҳисобланади.
Техник регламентда газда ҳолатида ишловчи қурилмалар учун қуйидаги ягона хавфсизлик талаблари белгиланган:
Ёнғин ва портлашга қарши хавфсизлик талаблари;
Электр хавфсизлик талаблари;
Механик ва термик хавфсизлик талаблари;
Экологик хавфсизлик талаблари.
Шу билан бирга техник регламентда, ушбу қурилмалар учун хавфсизлик, бошқариш ва ростлаш мосламаларига алоҳида талаблар ўрнатилган бўлиб, жумладан ҳар қандай газда ишловчи қурилмалар, мажбурий тарзда хавфсизлик мосламаси ҳамда бошқарув ва ростлаш мосламаларига эга бўлиши кўрсатилган. Шунингдек газда ишловчи қурилмалар, мазкур мосламалар ишдан чиққан ҳолатда хам хавфсизлик таъминлаб берилиши шарт деб кўрсатилган.
Бундан ташқари ушбу техник регламент, мазкур қурилмалар учун фойдаланишга (эксплуатация) оид ҳужжатлар, тамғалаш ва ўраб жойланишига талаблар ўрнатилган. Жумладан қурилмалар учун фойдаланишга оид ҳужжатларда қуйидагилар бўлиши керак:
қурилма паспорти;
қурилмани монтаж қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқнома;
қурилмадан фойдаланиш бўйича қўлланма.
Қурилмани тамғалаш қисмида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
- ишлаб чиқарувчи номи ёки товар белгиси;
- ишлаб чиқарилган давлат номи;
- қурилма тури, модели;
- серия рақами (тўп рақами);
- қурилма ишлаб чиқарилган сана;
- номинал иссиқлик қуввати ёки номинал иссиқлик унумдорлиги;
- қўлланиладиган газ тури ва номинал босими;
- кучланиши, ток тури ва истеъмол қиладиган электр қуввати (агар қурилма электр тармоғига уланадиган бўлса);
- огоҳлантирувчи ёзувлар.
Ушбу техник регламентда белгиланган барча талабларга риоя қилинган шартида, қурилмалар учун мувофиқлик сертификати берилиши мумкин.
Мазкур техник регламент билан http://lex.uz/docs/3397661 ҳавола орқали яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин.