Журналистлар ҳамда тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари қатнашган давра суҳбатида 2018 йил 12 декабрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устивор вазифалар хусусида маълумот берилди.
Шунингдек учрашув давомида юртимизда янги ишга туширилаётган ишлаб чиқариш қувватлари ва инвестиция лойиҳаларини қисқа муддатларда амалга оширишни таъминлаш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари учун божхона расмийлаштирувида сертификатлаштириш жараёнларини соддалаштириш, қабул қилинган қарорнинг асосий моҳиятини ташкил этганлиги эътироф қилинди.
Жумладан, хусусий бизнесни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, техника ва технологик ускуналарни, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни, шунингдек ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилгани, ўлчаш воситаларини хорижий давлатларнинг сертификатлари асосида республикамизга олиб киришга рухсат берилгани, ҳамда айнан бир турдаги маҳсулотни ижобий синов натижаларини қабул қилган ҳолда, такрорловчи синовлардан ўтказилишининг олди олингани борасидаги ўзгаришлар кенг ёритилди.
Учрашув сўнггида журналистлар ва тадбиркорлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.